Туркманистонда ҳайдовчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш усули ўзгарди
Олам
−
30 Апрель 2020
7991Туркманистоннинг шаҳарлараро автомобиль йўлларининг назорат пунктларида ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг ҳарорати аввалгидек эҳтиёткорлик билан текширилмаяпти.
“Туркманистон хроникаси” нашрига кўра, бир ой олдин Ашхободга кираверишда коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши ҳимоя чораларидан бири сифатида пойтахтга бораётган барча ҳайдовчиларнинг ҳароратини текширилган. Йўловчилар, шу жумладан, шаҳарлараро автобуслар фақат визуал тарзда кўздан кечирилган. Бу тирбандликка олиб келди ва одамлар бундай текширувлар “кўзбўямачилик” эканлигини айтиб, норози бўлишди. Уларнинг фикрича, бу чоралар коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам бермайди.
Нашр журналистларининг сўзларига кўра, текширувлар энди камроқ ўтказилади. Масалан, Мари-Ашхобод магистралида автомобиллар танлаб тўхтатилади. Ҳайдовчининг ҳароратини бемалол ўлчашлари ёки ҳатто машинада беморлар борми, деган савол билан чекланишлари мумкин.
Баъзи ҳайдовчиларга кўра, мамлакат расмийлари тирбандликлар салбий манзарани ҳосил қилишини тушунишди. Бошқаларнинг айтишича, полиция барча транспорт воситаларини текширишдан чарчаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь