Туркманистон Туркий кенгашда кузатувчи мақомини олиши кутилмоқда
Олам
−
22 Октябрь 2021
2375Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Туркияда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Туркманистоннинг Кенгашга аъзо бўлиб кириш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Истанбулда ўтаётган медиа форумда Туркий кенгаш Бош котиби ўринбосари Гисмат Гозалов маълум қилди.
Медиа форумда иштирок этаётган Qalampir.uz мухбирининг хабар беришича, медиа форумда Кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар оммавий ахборот воситалари ўртасида ахборот алмашиш платформасини яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, медиа форумнинг давлат раҳбарлари саммитидан аввал ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидланишича, кутилаётган саммитда Кенгаш номи ташкилотга ўзгартирилади ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши, Туркий Кенгаш фахрий оқсақоли Нурсултон Назарбаевнинг таклифи билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши - 2040 режаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Гисмат Гозаловга кўра, Кенгашга Туркманистоннинг кузатувчи давлат сифатида қўшилиши Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг минтақадаги фаолиятини янада кучайтиради.
LiveБарчаси