Туркманистон Президенти ўғлини янги лавозимга тайинлади
Олам
−
10 Июль 2021 19656 1 дақиқа
Туркманистон Президенти ўз ўғли Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедовни Бош вазирнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда Туркманистон телевидениясининг “Ватан” янгиликлар дастурида маълум қилинди.
Шу муносабат билан у Олий назорат палатаси ва Давлат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан озод этилди. Давлат раҳбари Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг ярим йиллик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилишида тегишли фармонларни имзолади.
Кичик Бердимуҳамедов буёғига Туркманистон ҳукуматидаги молиявий-иқтисодий комплексни бошқаради.
Маълумот учун, Сердар Бердимуҳамедов шу пайтгача Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Туркманистон Олий назорат палатаси раиси сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни “Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи” унвони билан тақдирлаганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь