“Туркманэнерго” билан келишув: эртадан электр энергияси таъминотида ўзгаришлар бўлади

Жамият

image

Эртага, 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камаяди. 

Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

Эслатиб ўтамиз, 28-29 ноябрь кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг