Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида кучли қор, бўрон ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни 7,4 магнитудали зилзила содир бўлган Туркиянинг жануби-шарқидаги вилоятларда қор аралаш ёмғир, кучли қор ва бўронлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилди.

Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Қаҳраманмараш вилоятининг Пазаржик тумани бўлган. Унинг атрофидаги зилзила юз берган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 7 даражадан паст.

Адананинг зилзила содир бўлган ҳудудида кучли қор, бўрон ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат 11 даражагача пасайиши мумкин. Шунингдек, Килис, Диёрбакир, Адиямин ва Газиантепда ҳам ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан қор ёғиши айтилмоқда.

Шанлиурфанинг зилзила содир бўлган ҳудудида кучли қор, бўрон ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг