Туркиянинг Лиссабондаги элчиси денгизда юрак хуружидан вафот этди

Олам

image

Туркиянинг Португалия пойтахти Лиссабондаги элчиси Мурат Карагўз Муғлада юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Milliyet” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Муғланинг Фетҳие шаҳрида таътилда бўлган Туркиянинг Лиссабондаги элчиси Мурат Карагўз Фараля кўрфазида денгизда чўмилаётганда юрак хуружига учраган. Ҳушсиз ҳолатда денгиздан чиқарилган Карагўз шифохонага олиб кетилган. Аммо элчи у ерда вафот этган.

“Лиссабондаги элчимиз Мурат Карагўзнинг тўсатдан ҳалок бўлишидан чуқур қайғудамиз. Вафот этган элчимизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Оиласи, яқинлари ва бутун жамоамизга ҳамдардлик ва сабр-тоқатимизни билдирамиз. Жойи жаннатда, руҳи шод бўлсин”, дея таъзия билдирган мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

Бундан ташқари, собиқ Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам Карагўзнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирган.

1967 йилда Истанбулда туғилган Мурат Карагўз 1985 йилда Истанбулда ўрта мактабни, 1989 йилда Истанбул университетини тамомлаган. Карагўз Мўғулистон элчиси (2013-2016), Иордания элчиси (2016-2019), АҚШ элчихонаси биринчи маслаҳатчиси (2006-2009), Туркиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонасининг биринчи котиби ва маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Карагўз 2023 йил 15 март куни Туркиянинг Лиссабондаги элчиси этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Лиссабон Мурат Карагўз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг