Туркиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти илк парвозини амалга оширди (видео)
Олам
−
25 Апрель 2023 11374 1 дақиқа
Бугун, 25 апрель куни Туркиянинг биринчи товушдан тез учувчи реактив самолёти Hürjet илк парвозини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.
“Бу Туркиянинг 100 йиллигига яна бир совға бўлсин”, деб ёзган Эрдўған Twitter’да самолёт ангардан чиқиб, ҳавога кўтарилаётгани тасвирларини бўлишар экан.
Туркия 2017 йилдан бери ўзининг бешинчи авлод қирувчи самолётини яратиш лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Туркия Мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир самолёт тактик ва техник хусусиятлари бўйича Американинг F-35 самолётидан ўзиб кетишини айтган. Тахминларга кўра, TF-X индексини олган қирувчи самолёт охир-оқибат Туркия ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилаётган F-16 самолётининг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Anadolu жанговар дронлари учун дунёдаги биринчи самолёт ташувчи кемасини фойдаланишга топширганди. Кеча, 24 апрель куни эса Эрдўған мамлакатда ишлаб чиқарилган янги Altay танкини синовдан ўтказиш учун Туркия қуролли кучларига топширилганини маълум қилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь