Туркияга яна табиий офат ёпирилди: Уйлар осмонга “учди” (видео)

Олам

image

Бугун, 20 апрель куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бўрон содир бўлиб, 40 га яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда Қаҳрамонмарашда зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи вилоят губернатори Булент Текбийийк ўғлу маълум қилди.

“Гап 40 нафар жароҳатланганлар ҳақида кетмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир. Зилзилада бошпанасиз қолганлар учун ўрнатилган 170  та контейнер-уйни довул учириб юборган. Биз одамларни кун давомида бошқа контейнерларга жойлаштиришни режалаштирмоқдамиз”, дейди Текбийийк ўғлу.

Унинг сўзларига кўра, бўрон автомобилларни, контейнер-уйларни ағдариб юборган, уйларнинг томларини юлиб, юзлаб метрлар нарига олиб кетган.

Айниқса, февраль ойидаги зилзилалардан бирининг эпимаркази бўлган Пазарчик аҳоли пункти ёмғир билан бирга келган бўронли шамолдан кўп зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг