Туркиядан Фарғонага тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

Жамият

image

“Турк ҳаво йўллари” (Turkish Airlines) Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ, Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага борган.

Меҳмонларни аэропорт директори Тимур Халилов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олган.

Самарали ўтган мулоқот чоғида Фарғона аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли алоҳида эътироф этилган. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек, Туркия билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилган.

Учрашув чоғида ҳаво кемаларига ер усти хизмат кўрсатиш ҳамда умумий хавфсизлик рисклари масалалари алоҳида муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия Turkish Airlines

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг