Туркиядаги зилзила оқибатида футболчи ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида  мамлакатдаги кўпгина спорт тадбирлари номаълум муддатга кўчирилди. Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз саҳифасида хабар берди. 

Туркиядаги аянчли зилзила спорт оламига ҳам таъсир ўтказмай қолмади.

Зилзила оқибатида:

- Ҳозирда расмий турнирлар тўхтатилган;

- “Малатьяспор” футбол клуби дарвозабони Аюб-Туркаслан қулаб тушган бино ичида ҳалок бўлган;

- Ганалик футболчи Кристиан Атсу алоқага чиқмагани сабабли, уни қидириш ишлари олиб борилмоқда;

- Ҳатайда 14 нафар волейболчи қизлар бедарак йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1651 кишига етгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг