Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 284 нафарга етди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида ва Сурия шимоли-ғарбида содир бўлган 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 284 нафарга етди ва жами 2 323 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали хабар берди.

Телеканал ҳар бир вилоятда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларни сони ҳақида маълумот берди:
Қаҳраманмараш – қурбонлар 70 нафар, жароҳатланганлар 200 нафар; 
Ҳатай – қурбонлар 4 нафар, жароҳатланганлар 7 нафар;
Османия – қурбонлар 20 нафар;
Адияман – қурбонлар 13 нафар, жароҳатланганлар 22 нафар;
Диёрбакир – қурбонлар 14 нафар;
Шанлиурфа – 18 қурбон ва 200 ярадор;
Газиантеп – 80 киши ҳалок бўлди, 600 киши яраланди;
Килис – қурбонлар 8 нафар;
Адана – қурбонлар 10 нафар;
Малатяда 47 нафар қурбон бор;

“Reuters” маълум қилишича, ушбу зилзила тўлқини Кипр ва Ливанда ҳам сезилган. 

Туркия ҳукумати жабрланган ҳудудга қутқарув гуруҳлари ва самолётлар етказиб берган, шу билан бирга халқаро ёрдамни талаб қилувчи “4 даражали сигнал” эълон қилинган.

Туркия Президенти мамурияти Эрдўғанни жабрланган саккиз вилоятнинг ҳокимлари билан телефон орқали гаплашиб, вазият ва қутқарув ишлари ҳақида маълумот тўплаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Туркия дунёдаги зилзилаларга энг кўп мойил давлатлар қаторига киради. 1999 йилда Измит шаҳрида содир бўлган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида 17 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. 2011 йилда эса мамлакат шарқидаги Ван шаҳрида зилзила оқибатида 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг