Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 18 мингдан ортди
Олам
−
10 Февраль 2023
5601Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 18 342 кишига етди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти (АФАД) хабар берди.
“Қурбонлар 18 342 киши. 74 242 нафар фуқароларимиз тан жароҳати олди. Қарийб 75,8 минг киши ҳалокат жойидан эвакуация қилинган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, кейин 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ҳам сезилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, араб Республикасида 3 мингдан ортиқ киши табиий офат қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь