Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Ўзбекистон
−
15 Декабрь 2022 20250 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидаги эҳтимолий йиғилиш ва намойишларда иштирок этмасликка чақирди. Бу ҳақдаги эълон консуликнинг Telegram каналида келтирилган.
“Шахсий хавфсизлигингизга эътиборли бўлган ҳолда сизлардан турли хилдаги кўп сонли йиғилиш ва намойишларда иштирок этмаслик ҳамда уларда қатнашишга даъват этиш орқали тарғибот юритмасликка чақириб қоламиз”, дейилади хабарда.
Консулхонага кўра, бундай ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
Аввалроқ Туркияда 33 ёшли аёл эри томонидан пичоқланиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь