Туркиядаги ресторанда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Туркиянинг Айдин вилоятидаги Назилли туманида жойлашган рестораннинг ошхона қисмида газ сиқилиб қолиши натижасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

Портлаш оқибатида ёнғин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда 7 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган, 1 киши оғир ҳолатда.

Портлаш вақтида ресторанда 20 киши бўлган, икки киши бинонинг иккинчи қаватидан сакраган.

Воқеа жойига етиб келган Айдин губернатори Ҳусейин Аксой текширувлардан сўнг портлаш газ баллони алмаштириш пайтида содир бўлганини айтган.

Портлашдан кейин Адлия вазири Бекир Бўздағ ҳам баёнот берган. 

“Назилли Бош прокуратураси портлаш юзасидан суд терговини бошлади. Назилли Бош прокуратураси тергов учун 3 нафар прокурорни тайинлади. Воқеа ҳар томонлама текширилади. Портлашга алоқадор бўлган шахс қўлга олинди”, дейди Адлия вазири.

Назилли Бош прокуратураси портлашга сабабчи бўлган 5 кишининг қўлга олинганини маълум қилди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг