Туркиядаги қулаган бино вайроналари остидан 1 кишининг жасади топилди (видео)
Олам
−
23 Март 2502 1 дақиқа
Аввалроқ, 22 март куни Истанбулнинг марказий Фотиҳ туманида иккита тураржой биноси қулаб тушгани хабар қилинганди.
Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилиб, 1 киши ҳалок бўлиб, жами 10 киши жароҳат олгани аниқланди. Бу ҳақда “Milliyet” хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазири Мустафа Чифтчи газ сизиб чиқиши оқибатида портлаган биноларда қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилган. Унинг айтишича, вайрона остидаги 11 фуқарога етиб борилган.
“Вайрона остида қолган 11 фуқаромиз топилди, қутқарув гуруҳларининг фидокорона ва синчков ишлари натижасида қидирув-қутқарув босқичи якунланди ва вайроналарни тозалаш ишларига ўтилди. Ҳодиса оқибатида 1 фуқаро вафот этди, 1 нафари оғир аҳволда бўлиб, жами 10 нафар фуқаро жароҳатланди. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш давом этмоқда”, деган вазир.
Вафот этган шахсга Аллоҳдан раҳмат, жароҳатланганларга шифо тилаган Чифтчи жараён тегишли идоралар мувофиқлаштирувида давом этаётганини айтган.
Айтилишича, портлаш кучи сабабли атрофдаги қўшни уйларнинг деразаларига темир бўлаклари келиб урилган. Улардан бири болалар хонасининг ойнасидан ичкарига кирган, иккинчиси эса ойнага келиб, қадалиб қолган.
Ҳодиса юзасидан Истанбул Бош прокуратураси томонидан тергов бошланди. 2 нафар прокурор тайинланган ва воқеа ҳар томонлама текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида йўл чўкиб, катта чуқур пайдо бўлганди.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март