Туркияда яна зилзила юз берди
Олам
−
17 Февраль 2023
48313Жорий йилнинг 17 февраль куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида 5,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Ҳатайнинг Арсуз шаҳридан 6 километр узоқликда Ўрта-ер денгизида бўлган.
“Анадолу” агентлигига кўра, Ҳатай губернатори Раҳми Дўған, ер қимирлашидан кейин нохуш ҳодиса, жумладан, биноларга зарар етказилиши ҳақида ҳеч қандай ахборот олмаган.
“Гуруҳларимиз ҳудудни текширишда давом этмоқда”, дейди губернатор.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни эпимаркази Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида содир бўлган икки кучли зилзила (7,7 ва 7,6 магнитудали) оқибатида Ҳатай вилояти ҳам жиддий зарар кўрган эди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси