Туркияда вертолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
05 Март 2021
3338Туркияда вертолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланиб, “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Вазирликдагиларнинг таъкидлашича, Қуруқлик кучлари қўмондонлигига қарашли вертолёт Татван шаҳрига Бингелдан (иккаласи ҳам мамлакат шарқида) учиб келган. Вертолёт билан алоқа узилиб қолганидан сўнг расмийлар уни қидириш учун самолёт, вертолёт ва дронларни юборган.
Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган. Воқеанинг аниқ сабаблари ҳақида ҳали хабар берилмаган.
Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Бош штаб бошлиғи генерал Яшар Гулер ва Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Умит Дундар ҳам қутқарув операцияси жойига этиб келган.
Агентликнинг қайд этишича, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳалокат туфайли ҳамдардлик билдирган. Маълум бўлишича, авиаҳалокатда Қуруқликдаги 8-корпус қўмондони генерал-лейтенант Усмон Эрбаш ҳам вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь