Туркияда ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликда айбланиб, ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2022
12402Туркиянинг Текирдоғ шаҳрида икки ўзбекистонлик аёл фоҳишаликда айбланиб, полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий нашрлари хабар берди.
Қайд этилишича, Текирдоғ шаҳри Капакли туманида полиция бошқармаси гуруҳлари томонидан фоҳишаликка қарши кураш операцияси ўтказилган. Унда ижтимоий тармоқлар – Facebook, Twitter, Instagram орқали интим суратларни жойлаштириб, остига телефон рақамини ёзиб, жинсий хизматлар, хусусан фоҳишаликни таклиф қилаётган аёллар қўлга олинган.
Операцияда Ўзбекистон фуқароси К.Х. (32 ёш) ҳамюрти – Ўзбекистон фуқароси Н.Й.ни (29 ёш), С.М.ни (22 ёш), Д.У.ни (25 ёш), Н.А.ни (37 ёш), С.Т.ни (32) ва Р.У.ни (25ёш) фоҳишаликка “сотгани”, Ф.Ч. исмли шахс эса аёлларга турар жой ажратгани ва эркаклар билан учрашувлар ташкил қилгани аниқланган.
К.Х. ва Ф.Ч. қўлга олинган. Сўроқлардан сўнг ўзбекистонлик К.Х. ҳибсга олинган, Ф.Ч. эса шартли равишда озод қилинган.
Қайд этилишича, 6 нафар хорижлик аёл, қонуний муолажалар якунлангач, депортация қилиниши учун шаҳар Иммиграция бошқармасига топширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь