Туркияда кучли қор сабаб рейслар бекор қилинди, мактаблар ёпилди (фоторепортаж)

Олам

image

Туркиянинг қатор ҳудудлари ва аҳоли зич жойлашган Истанбул шаҳри сўнгги йиллардаги энг кучли қор сабаб ноқулай даврни бошдан кечирмоқда. Жорий йилнинг 10 март куни ёғишни бошлаган қор ҳамон давом этмоқда. 

Бугун, 18 март куни Истанбул расмийлари шаҳардаги хусусий ва давлат мактабларидаги дарслар тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилди. Юздан ортиқ парвозлар қолдирилди ва фуқаролардан иложи бўлса, уйларини тарк этмаслик, шахсий транспортда саёҳат қилмаслик сўралмоқда. 

Синоптиклар прогнозларига кўра, жорий қор ўтган ҳафтага нисбатан кучлироқ бўлади ва ҳафта охиригача давом этади. “Turkish Airlines” эртага, 19 март кунига режалаштирилган 100 га яқин рейсни аллақачон бекор қилган. 

Малумот учун, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ўтган ҳафта “Turkish Airlines” авиакомпанияси маҳаллий ва халқаро йўналишларда 279 та рейсни бекор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда жорий йил январь ойининг охирида ҳам кучли қор ёғиши кузатилганди. Қор сабаб маҳаллий ва халқаро парвозлар бекор қилиниб, мегаполис ҳаво йўллари орқали ташқи оламдан узилиб қолганди. Ноқулай об-ҳаво сабаб шаҳарда қисқа муддатга алоҳида чекловлар ҳам жорий этилган.








Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг