Туркияда фоҳишалик ортидан ойига 37 минг доллар топган ўзбекистонликлар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида 21 нафар аёлни фоҳишаликка ундаб келган ва бунинг ортидан ойига 1 миллион турк лираси (37 минг АҚШ доллари) миқдорида даромад топган ўзбекистонлик 4 аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб маҳаллий матбуот хабар берди. 

Қайд этилишича, Чаноққалъада 21 нафар Туркманистон ва Қирғизистондан бўлган аёлларни фоҳишаликка жалб қилган жиноий гуруҳга қарши уюштирилган операцияда 4 нафар гумондор қўлга олинган. 

6 ойлик техник ва жисмоний кузатувдан сўнг Чаноққалъа вилоят полиция бошқармаси Жамоат хавфсизлиги бўлими ходимлари жорий йилнинг 13 июль куни аниқланган манзилларда операция ўтказган. Операцияда Ўзбекистон фуқаролари Г.Б., Д.М., О.Б. ва Э.Д.У. ушланган. Гумондорларнинг ойлик даромади 1 миллион лира эканлиги аниқланган. Ҳимояга олинган гумондорлар суд биносига олиб борилган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси Г.Б. “Гўзал” тахаллуси билан фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик жиноят Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг