Туркияда фавқулодда хавфли террорчи йўқ қилинди – ОАВ

Олам

image

Туркия хавфсизлик кучлари “Курдистон ишчи партияси” (КИП) террор ташкилоти етакчиларидан бири Нежати Утку Киразни йўқ қилди. Бу ҳақда “Анадолу” мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Жангари Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир вилоятида Eren Abluka аксилтеррор операциясининг 21-босқичи доирасида йўқ қилинган.

Хабарга кўра, “Азат Кендал” лақабли террорчи Даралан қишлоғи яқинидаги тоғли ҳудудга яширинишга уринганда аниқланган, бироқ ATAK ҳужум вертолётлари томонидан йўқ қилинган.

Кираз Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган ва Туркия ИИВ томонидан ўта хавфли террорчиларнинг “тўқ сариқ рўйхати”га киритилган эди.

Бу террорчининг номи 2016 йилда Анқарадаги Отатурк булвари яқинидаги автобус бекатида содир этилган терактда ҳам тилга олинган.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга кўра, КИП жангарилари Туркияда илк бор қонли жиноят содир этган 1984 йилдан буён ва 2020 йилнинг мартигача мамлакат хавфсизлик кучларининг 7500 нафар ходими ва 6800 нафар тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлида ҳалок бўлган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи КИПни террор ташкилоти рўйхатига киритган. Анқаранинг вазиятни ҳал қилиш йўлларини топишга уринишларига қарамай, КИП террор ташкилоти 2015 йил июль ойидан бери қуролли ҳужумларни қайта бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия террор

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг