Туркияда дунёдаги энг катта марказий кўприк очилди
Олам
−
19 Март 2022
18923Кеча, 18 март куни Туркиянинг ғарбий қисмида дунёдаги энг узун марказий осма кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Дарданел ёки Чаноққалъа номи билан аталувчи бўғоз орқали ўтган кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Янги кўприк “1915 йил кўприги” номини олди.
2017 йилнинг 18 мартидан бери қурилиши давом этаётган янги кўприк 2023 метр билан дунёдаги энг узун марказий масофага эга.
Кўприкнинг марказий оралиқлари ҳозирги жаҳон рекордини янгилади – Япониядаги Акаси-Кайкё кўпригининг узунлиги 1991 метр дўлиб, Дарданел бўғози устидаги олти полосали (ҳар бир йўналишда учтадан) осма кўприкнинг умумий узунлиги 4608 метрга етади.
Туркия ва Европадаги кўплаб транспорт компаниялари ўз йўналишларини янги кўприк орқали ўтказишлари мумкин бўлади. Греция ва Болгария билан чегарадан Туркиянинг бир қатор қишлоқ хўжалиги ва саноат ҳудудларига ўртача қуруқлик йўлини камида 200-300 км га қисқартиради.
Янги транспорт йўналиши туризм ривожига салмоқли ҳисса қўшади, Туркиянинг ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмидан товарлар йетказиб берилиши, Осиё ва Ёвропа ўртасида транспорт қатновини осонлаштиради.
Маълумот учун, 18 март куни Туркия Биринчи жаҳон урушининг энг йирик ва қонли жангларидан бири бўлган Чаноққалъа жангидаги ғалабанинг 107 йиллигини нишонлади.
Дарданель ёки Чаноққалъа бўғози Туркиядаги дунёнинг Европа ва Осиё қисмлари ўртасидаги бўғоздир. У Эгей денгизини Мармар денгизи билан боғлайди, Босфор бўғози билан эса Қора денгизни боғлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь