Туркияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
31 Май 1693 1 дақиқа
Кеча, 30 май куни Туркия жануби-ғарбида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “BirGün” газетаси хабар берди.
“Изимир – Анталья йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Pamukkale Turizm” компаниясига тегишли автобус Денизли – Айдин автомагистралида йўл тўсиғига бориб урилган ва ёниб кетган”, дейилади хабарда.
Газета маълумотларига кўра, авария Денизли вилоятининг Сарайкўй туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмган, яна 30 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун улар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
“BirGün”нинг қайд этишича, ЙТҲ жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишлашда давом этмоқда. Авария сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия шимолидаги Фландрия ҳудудида жойлашган Буггенҳаут шаҳри яқинидаги темир йўл кесишмасида мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси