Туркияда автобус ағдарилиб кетди. 4 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 Август 2382 1 дақиқа
Туркиянинг Шимолий Мармара автомобиль йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди ва оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Воқеа бугун, 18 август куни соат 06:15 да содир бўлган. Токат шаҳридан Текирдаг шаҳри томон ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси Санҗактепе тумани ҳудудида бурилишни эплай олмай, тўсиқларга бориб урилган. Шу боисдан ҳалокат юзасидан расмий текширув бошланган.
Ҳодиса жойига полиция, тез ёрдам ва ёнғин ўчириш ходимлари юборилган.
Автобусдаги 4 киши воқеа жойида вафот этган, 26 киши эса жароҳатланган. Ярадорлардан 24 нафарининг даволаниши шифохонада давом этмоқда, 2 йўловчига жавоб бериб юборилган.
Автобус воқеа жойидан кран ёрдамида олиб кетилгач, йўл қайтадан ҳаракат учун очилган. Шунингдек, республика Бош прокуратураси томонидан тергов бошланган ва автобус ҳайдовчиси қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жазоирнинг Хараш округида автобус кўприкдан дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, яна 9 киши жароҳат олганди.
Live
Барчаси