Туркияда 176 нафар тақиқланган ташкилот аъзоси қўлга олинди
Олам
−
25 Октябрь
3437Туркия Ички ишлар вазирлиги 176 нафар “Курдистон ишчилар партияси” террор ташкилоти аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя маълум қилди.
Вазирга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 31 та аҳоли пунктида рейдлар ўтказиб, мамлакатда тақиқланган партиянинг 176 аъзосини қўлга олган. Уларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар чоғида наркотик моддалар, ўқотар қуроллар ва террорчилик фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.
“Биз охирги террорчи зарарсизлантирилмагунча миллатимиз тинчлиги, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги учун курашни қатъий давом эттирамиз”, деб ёзди вазир Х'да.
Маълумот учун, Туркияда “Курдистон ишчилар партияси” билан қуролли тўқнашув 1984 йилда бошланган. Уларнинг базалари Ироқ шимолида жойлашган бўлиб, Туркия қуролли кучлари уларга қарши ҳаво ва ер усти операцияларини ўтказиб келади. Жумладан, Туркия Мудофаа вазирлиги кеча, 24 октябрь куни Туркия ҳаво кучлари Сурия ва Ироқ шимолида 47 та террористик нишонни ва “Курдистон ишчилар партияси”нинг кўплаб жангариларини йўқ қилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Анқарада Туркиянинг ҳарбий самолётлар ва космик ускуналар ишлаб чиқарувчи “TUSAŞ” корпорацияси биноси яқинида теракт содир бўлган эди. Терактни уюштирган икки нафар террорчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йўқ қилинган. Анқара Бош прокуратураси теракт юзасидан тергов бошлаган. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси