Туркияда ҳарорат -28 даражагача тушди
Олам
−
14 Март 2022
12578Туркиянинг марказий қисмидаги Сивас вилоятида охирги кунларда аномал совуқлар қайд этилмоқда.
14 мартга ўтар кечаси Сиваснинг Имронли ҳудудида ҳаво ҳарорати минус 28,2 даражага тушиб, Туркиядаги энг паст кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат метеорология хизмати.
Шунингдек, аномал совуқ Болу (минус 24,8), Афёнкараҳисар (минус 21,2) ва Эрзурум (минус 19,3) да ҳам қайд этилган.
Совуқ ҳаво ва қор ёғиши аҳолининг кундалик турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг аҳоли зич жойлашган Истанбул шаҳри ва шу номдаги вилояти сўнгги йиллардаги энг кучли қор сабаб ноқулай даврни кечираётгани ҳақида хабар бергандик. Оқибатда кўплаб йўлларда ҳаракатланиш тўхтатилган, авиарейслар бекор қилинган.
LiveБарчаси