Туркия ЕИга киришни тезлаштириш учун Германиядан ёрдам кутяпти – Эрдўған
Олам
−
11 Июль
3839Кеча, 10 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Вашингтонда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашиб, Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда “Анадолу“ хабар берди.
Учрашувда Туркия раҳбари Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш имкониятини бой бермаслик учун Исроилга босим ўтказиш зарурлигини таъкидлаган. Эрдўған можаронинг минтақага тарқалишининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш кераклигини ҳам айтган. Шунингдек, у йиғилишда Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини тезлаштириш учун Германиядан ёрдам кутаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО Давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетганди.
LiveБарчаси