Туркия ўзининг жанговар лазер қуролларини ишлаб чиқмоқда

Олам

image

Турк мудофаа компанияси – Roketsan ўзининг "ALKA" йўналтирилган энергия қуроли тизимини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Инновацион тизимлар департаментининг илғор тизимлар бўйича менежери Сайит Тунчнинг интервьюсига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, "ALKA" лазер қуроли Туркия Президенти маъмурияти ҳузуридаги Мудофаа саноати бошқармаси раҳбарлигида ишлаб чиқилган. Тунчнинг сўзларига кўра, “ALKA” гибрид ҳаво мудофаа тизими бўлиб, у ассиметрик таҳдидларга қарши туриш учун электромагнит ва лазер технологияларидан фойдаланади.

 "Янги қурол сунъий интеллект ёрдамида яратилган инновацион қурол тизими", деб тушунтирди Тунч.

Жумладан, "МEТE" мини-ракетаси ҳам ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги дронлар учун кичик ўлчамли лазер ёрдамида бошқариладиган ўқ-дорилардир. Шунингдек, МEТE компаниянинг яна бир инновацион маҳсулоти бўлиб, дунёдаги энг кичик ракета ҳисобланади. "МEТE" 40 мм калибрли, узунлиги 50 см ни ташкил этади, дейилади хабарда.
 
Roketsan компанияси бош директори Мурат Икинжининг ифодалашича, рақобатбардош, фойдаланиш осон ва юқори аниқликдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллаш мақсадида сунъий интеллектга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. У компанияда ушбу мақсадларга эришиш учун ишлаётган юқори малакали мутахассислар жамоаси борлигини таъкидлаган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия жанговар лазер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг