Туркия Украинада урушни тўхтатишга ваъда берди
Олам
−
30 Ноябрь 2022
11916Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бугун, 30 ноябрь куни Бухарестда украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашув ўтказди ва унда Анқара Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирди. Музокаралар Руминия пойтахтида бўлиб ўтаётган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар бўлимлари раҳбарларининг учрашуви доирасида бўлиб ўтди.
“Украиналик ҳамкасбимиз билан бўлиб ўтган учрашувда биз Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашимизни ва барқарор ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришимизни маълум қилдик”, деб ёзди турк вазири Twitter’да.
Бухарестдаги НАТО йиғилишида сўзлаган Чавушўғли, аввалроқ Туркия Украина инқирозининг эрта ва адолатли тинч йўл билан ҳал қилиниши тарафдори эканлигини ва бунинг учун тегишли чораларни кўраётганини айтди.
LiveБарчаси