Туркия ва Россия Сурия бўйича келишувга эришди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Россия билан Суриянинг Идлиб вилоятида сулҳ тузиш учун чоралар кўришга келишиб олди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан суҳбатдан сўнг маълум қилди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.

Акарнинг таъкидлашича, томонлар конструктив музокаралар олиб борган, учрашув давомида Туркия томони Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги меморандум бузилганини маълум қилган. Вазирга кўра, томонлар муаммони ҳал қилиш учун ўзаро чоралар кўришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Килис вилояти Сурия томондан ракета ҳужумига учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг