Туркия портларидан бирида портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 2 декабрь куни Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Самсун портида портлаш юз берди. Бу ҳақда “CNN Turk” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш нефть мавжуд бўлган танкерлардан бирида содир бўлган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан. Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлигининг денгизчилик бошқармасига кўра, ҳозирда нефть танкининг портлаши бўйича тергов бошланган.

Маълумот учун, Самсун Анқарадан 420 километр шимолда жойлашган мамлакатнинг энг муҳим портларидан бири саналади. Самсунда Сочи, Туапсе, Новороссийск, Одесса, Батуми ва Болгария ва Руминия портлари билан алоқа ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг