Туркия парламенти Ливияга ҳарбийлар жўнатилишига рози бўлди

Олам

image

Туркия парламенти Ливияга ҳарбийлар жўнатишни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат 2020 йил арафасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған етакчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси томонидан парламентга киритилган.

Қонун лойиҳасини 325 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 184 нафари қарши бўлган. Шу тариқа расмий Анқара расмий Триполининг ҳарбий ёрдам бўйича сўровига жавоб қайтарди. Ҳозирда Триполида жойлашган Миллий бирлик ҳукумати генерал Халифа Ҳафтар кучлари билан жанг қилиб, пойтахтни бериб қўймасликка ҳаракат қиляпти.

Туркия ҳукумати бир неча марта расмий Триполига ёрдам қўлини жўзишга тайёр эканини таъкидлади. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида томонлар ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Ливиядаги вазият

2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимияти ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач, мамлакатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради.

Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.

Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Халифа Ҳафтар Ливияда жангарилар билан энг узоқ давом этган урушга бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Халифа Ҳафтар Туркия-Ливия

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг