Туркия НАТО машғулотларида қатнашишдан бош тортди
Олам
−
30 Апрель 2022
10209Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари 2022 йил 9-20 май кунлари Грецияда ўтказилиши режалаштирилган НАТО Tiger Meet машғулотларида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Анқарадаги хавфсизлик тузилмаларидаги манбалар маълум қилди, деб хабар берди “Анадолу”.
Туркия томонининг бундай қадамига Греция томони икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликларни юзага келтириш мақсадида машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлган.
Расмий Анқара Афинанинг ҳаракатларини номақбул ва халқаро ҳуқуққа зид деб атаган.
Туркия машғулотлар сценарийсига киритилган қўшимчаларни бекор қилиш ҳақидаги қатъий талабига рад жавоби олган. Бунга жавобан Анқара ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари Tiger Meet’да иштирок этишдан бош тортган. Бундан олдин 22 апрелда Туркия Грецияни бу борада огоҳлантирган.
Туркия Греция расмийларининг НАТО машғулотларидан сиёсий манипуляция воситаси сифатида фойдаланишга уринишларини қоралаган.
“Грециянинг позицияси НАТО доирасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар асосига зарба беради. Қолаверса, Туркиянинг ҳуқуқ ва манфаатларига тажовуз қилишга уринишлар кузатилмоқда”, дея таъкидлаган Анқарадаги манбалар.
Tiger Meet машғулотлари НАТОга аъзо турли мамлакатларда анъанавий асосда ўтказилади. 2005 ва 2015 йилларда шунга ўхшаш машғулотлар Туркияда ҳам ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь