Туркия миллионлаб қочқинларни ортга қайтармоқчи

Жамият

image

Туркия ҳукумати мамлакатдан қўним топган қочқинларни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Анталияда ўрмон ёнғинларидан зарар кўрганларга янги техникаларни топшириш маросимида айтиб ўтди.

Вазир халқаро ҳамжамият ноқонуний мигрантлар муаммоси қанчалик жиддий эканини тушуниб етгани ҳақида сўз очган. У БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди Туркияга келганини эслатган.

Чавушўғлининг таъкидлашича, Туркия аллақачон қочқинларнинг хавфсиз қайтиши учун халқаро ҳамжамиятдан фаол ёрдам олишни бошлаган.

“Улар масаланинг жиддийлигини тушуна бошлади. Туркия БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссарлиги билан қочоқларни, айниқса, сурияликларни қайтариш устида ишламоқда", деган Чавушўғл.

Шу билан бирга, Туркия ТИВ раҳбари қочқинлар ватанига қайтганидан кейин муносиб шароитларда яшаши кераклигини қўшимча қилган.

Қайд этиш керакки, расмий маълумотларга кўра, Туркия 3,9 млндан ортиқ қочқинларни қабул қилган. Уларнинг 90 фоизини Сурия фуқаролари ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг