Туркия махсус кучлари Ироқ шимолида ўта хавфли террорчини йўқ қилди
Олам
−
31 Август 2022
7030Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) Ироқ шимолида террористларни йўқ қилиш учун навбатдаги операцияни ўтказди. Анқарадаги хавфсизлик манбаларининг “Анадолу”га маълум қилишича, МİТ ходимлари Дуҳок/Гара ҳудудида Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) минтақада қўпорувчиликни режалаштирган фавқулодда хавфли террорчиси Умит Тарханни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.
Тархан “Резан Амед” код номидан фойдаланиб, дастлаб террорчиларнинг Германиядаги шериклари билан яқиндан ҳамкорлик қилган ва 2009 йилдан Туркия чегараларига туташ ҳудудларга кўчиб ўтган.
Тархан Ироқ шимолидаги Қандил тоғи ҳудудидаги террорчилар базаси ҳудудида терактларни тайёрлашда иштирок этган ва 2015 йилда Сурияга жўнаб кетган. У ерда ҳужумлар ва қўпорувчилик учун “масъул” этиб тайинланган.
2016 йилдан буён террорчи Умит Тархан портловчи моддаларни Суриядан Туркияга олиб ўтишни ташкил қилиб келган. Бундан ташқари, портловчи қурилмаларнинг бир қисмини шахсан ўзи тайёрлаган. Террорчилар учун зарур бўлган электроника ва эҳтиёт қисмлар Европадан олиб келинган.
Сўнгги йилларда Тархан яна Ироқ шимолига кўчирилган ва у ерда жангариларнинг янги гуруҳларини тайёрлаш билан шуғулланган.
Террорчи Европадан электрон жиҳозларнинг навбатдаги партиясини олишга тайёрланаётган пайтда Туркия махсус хизматларининг аниқ зарбаси билан у йўқ қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь