Туркия криптовалюта биржаси асосчисини халқаро қидирувга берди

Олам

image

Туркия маҳаллий “Thodex Farouk” криптовалюта биржасининг бош директори Фотиҳ Озерни халқаро қидирувга берди ва унга нисбатан Интерполга “қизил хабарнома” эълон қилди, деб хабар бермоқда “Dunya” газетаси. “Қизил хабарнома” Интерполнинг барча аъзоларидан қидирувда бўлган шахсни экстрадиция қилиш учун дарҳол ҳибсга олишни талаб қилади.

Маълумотларга кўра, Озер Туркиядан криптовалютада 2 миллиард долларлик сармоясини қолдириб кетган. Туркия унинг Албанияда паноҳ топганига ишонади ва уни экстрадицияси қидирмоқчи. Туркиялик судья Озерни “ахборот тизимлари, банклар ёки кредит ташкилотларидан восита сифатида фирибгарлик ва жиноятлар содир этадиган ташкилот тузгани” учун ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарган. Туркия Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, эркак Тиранага 20 апрель куни Истанбулдан учиб келган.

Туркия прокуратураси 22 апрель куни оммавий ахборот воситаларида тадбиркорнинг парвози тўғрисида биринчи хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, тергов бошлади. Ушбу иш бўйича 62 гумонланувчи ҳибсга олинган, яна 16 киши қидирилмоқда. Қидирувлар компания билан боғлиқ бўлган бир нечта манзилларда, хусусан Thodex штаб-квартирасида ҳам ўтказилган.

Thodex – бу Туркиянинг криптовалюта биржаси. У 2017 йилда ташкил этилган, сайтнинг фаол фойдаланувчилари сони 390 минг кишини ташкил қилади. Маълумотларга кўра, 21 апрель куни крипто биржасида кунлик савдо ҳажми 744 миллион долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Марказий банки жорий йилнинг апрель ойи охиридан бошлаб тўловлар учун биткоиндан фойдаланишни тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг