Туркия Хитой вакцинасини синовдан ўтказди
Олам
−
17 Сентябрь 2020
5517Туркия Хитойнинг коронавирус инфекциясига қарши вакцинаси биринчи синовини ўтказди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош ахборот агентлиги "Анадолу" хабар бермоқда.
Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий кенгаш аъзоси ва Хўжатепа университети вакиллари Анқарадаги матбуот анжуманида хитойлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган вакцина имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Туркия Илмий Кенгаши аъзоси, профессор Серҳат Уналнинг айтишича, хитойлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган вакцина аллақачон Туркиядаги биринчи кўнгиллилар гуруҳига татбиқ этилган.
Унга кўра, тест синовлари 25 турк марказини қамраб олади. Шу билан бирга, биринчи вакциналар Анқарадаги Хўжатепа университети тиббиёт марказларида кўнгиллиларга татбиқ этилди.
Умуман олганда, вакцина синови учун Туркияда 13 минг кўнгиллиларни жалб қилиш режалаштирилган, шулардан 1300 нафари тиббиёт ходимларидир.
Анқарадаги Хўжатепа университети профессори Мурат Акованинг айтишича, минглаб кўнгиллилар Хитой вакцинасини қабул қилган.
"Вакцина кўнгиллиларга 14 кун давомида икки дозада юборилади. Кейин биз унинг натижасини текширамиз. Айни пайтда жиддий ножўя таъсирлар қайд этилмаган, фақат холсизлик ва бош оғриғи кузатилмоқда", дейди профессор.
LiveБарчаси