Туркия ғазоликларга меҳрибончилик эвазига дунёдан пул ундирмоқчими?
Олам
−
08 Ноябрь 2023
9020Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг идораси оммавий ахборот воситаларининг Ғазо секторининг 750 минг аҳолисини қабул қилиш эвазига республикага катта миқдорда хорижий валюта берилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг Кўрфаз давлатлари, Миср ва Туркия билан ғазоликларни эвакуация қилиш ва ўт очишни тўхтатиш борасида музокаралар олиб бораётгани, 750 минг ғазоликни қабул қилиш эвазига Туркияга керакли валюта берилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Президент идораси баёнотида.
Шунингдек, Туркия Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида Ғазо секторини интенсив бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиш, тинч аҳоли ўлимининг олдини олиш, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамларининг узлуксиз етказилишини таъминлаш ва тинч аҳоли кўчишининг олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттираётганини билдирди.
“Ғазодаги тинч аҳолини кўчиришга қаратилган ҳар қандай ёндашув қабул қилиниши мумкин эмас”, дея қўшимча қилди идора.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь