Туркия энг “соққабоп” мамлакатга айланди
Бизнес
−
23 Ноябрь 2022
16875Турк фонд бозори бу йил дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эришган биржа ҳисобланади. Бу ҳақда кеча, 22 ноябрь куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Borsa Istanbul (Туркиянинг асосий биржаси) 100 индекси жорий йилда лирада 150 фоизга, долларда эса 80 фоизга ўсган ва бу 1999 йилдан бери энг яхши натижадир.
“Туркия қимматли қоғозлари бу йил дунёдаги энг яхши кўрсаткичлар бўлди”, дейилади агентлик хабарида.
“Bloomberg”нинг қайд этишича, бу ҳолат Туркия ҳукуматининг пул-кредит сиёсати билан боғлиқ бўлиб, у бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ қимматли қоғозларни қайта молиялаш ставкасини пасайтиради, шунингдек, юқори инфляция суръатлари билан ҳам боғлиқ.
“Реал фоиз ставкалари масаласида жиддий ўзгаришлар бўлмаса, инвесторларнинг турк акцияларига қизиқиши давом этади”, дея агентлик сўзларини келтирган “Strateji Portfoy” ходими Бурак Четинчекар.
Туркия акцияларининг юқори даромадлари 2023 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкин. “Sardis Research Consultancy” асосчиси Эврен Кирикўғли “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида қимматли қоғозлар инфляция пасайган тақдирда ҳам келгуси йилнинг биринчи ярмида жозибадор бўлиб қолиши мумкинлигини айтди.
LiveБарчаси