Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқини йўқотишга чақирди. Анқаранинг ўз таклифи бор

Олам

image

Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқи бекор қилиниши тарафдори. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли маълум қилди, деб хабар берди “Anadolu”.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, борган сари кўплаб сиёсатчилар “дунё БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзосидан катта” эканини таъкидламоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг жорий сессияси Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ташкилотни ислоҳ қилиш чақириғи тобора кўпроқ давлатлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини исботламоқда.

Унинг фикрича, вето ҳуқуқини кўпчилик овоз билан қарор қабул қилишни жорий этишга алмаштириш мумкин. Асосийси, максимал даражада қамров ва адолатни таъминлаш керак, дея ишонтирмоқда ТИВ раҳбари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганига изоҳ берган Чавушўғли, бу қарор Украинадаги урушни якунига яқинлаштирмаслигини таъкидлади.

“Биз икки давлат Президентлари иштирокида мулоқот ва музокаралар тарафдоримиз. Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги урушнинг салбий таъсирини ҳамма ва барча соҳаларда бошдан кечирмоқда”, дейди у.

Аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ ХК доимий аъзоси бўлган Россияни вето ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг