Россияда Бурак Ўзчивитга “матрёшка” ва телпак совға қилинди
Маданият-санъат
−
26 Февраль
1450324 февраль куни туркиялик машҳур киноюлдуз Бурак Ўзчивит Россияга бориб мухлислари билан учрашди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзчивит “Турк телевидениеси мусиқаси” концертида меҳмон бўлган. “Муҳташам юз йил”, “Севги изтироби” ва “Ҳукмдор Усмон” фильмларидаги роллари билан танилган актёрнинг ташрифи ижодий кечага айланиб кетган. Актёр "Калинка" спектаклида ҳам роль ижро этган ва совға сифатида ўзининг портрети туширилган "матрёшка қўғирчоғи" ва қулоқчинли телпак олган. Шунингдек, у бошловчи Вячеслав Макаров, мухлислар ва журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берган.
Жумладан, актёрдан Россия ҳақидаги таассуротлари сўралганда:
"Мен Россияда шу пайтгача ўн марта бўлганман. Ҳалиям эсимда, модель сифатида келганимда, бир стакан кофе билан ташқарига чиқдим ва у чашкамда музлаб қолди. Бу ҳақда ватандошларимга айтиб бергандим. Шундан сўнг, мен Россияга тез-тез келдим ва айни пайтда бундай ҳолатларга кўникиб ҳам қолганман”, дея жавоб берган Бурак.
Бундан ташқари, турк актёри ўзининг иштирокидаги қайсидир лойиҳа Россияда қайта суратга олинишини исташини билдирган.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь