Туризм объектларида намозхона ва таҳоратхоналар бўлиши мажбурий этиб белгиланади
Жамият
−
29 Декабрь 2020
4960Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, келгусида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор янги тартиблар ўрнатилади.
Хусусан, Президент фармони лойиҳасига мувофиқ “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб жойлашган туризм инфратузилмаси объектларида диний амалларни бажариш учун шарт-шароитлар яратиш, намозхона ва таҳоратхоналар ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
Шунингдек, “Умра+Ўзбекистон” зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатни амалга оширувчи йўловчилар учун Ўзбекистондан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 килограммга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризм салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 7 млрд сўм йўналтирилиши белгиланмоқда.
LiveБарчаси