Туризм мавсумида “Регистон” комплекси ярим тунгача ишлайди
Жамият
−
02 Октябрь 2019
2583Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб UNESCO рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун “E-IJRO AUKSOIN”да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.
Шунингдек, шаҳарнинг “Университет ҳиёбони”, Ислом Каримов, Алишер Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилади.
Қарорга кўра:
• “Боғи баланд” ва “Боғи Шамол” боғлари жойлашган жойни аниқлаш орқали қайта ташкил этилади ва тарихий қиёфаси қайта тикланади;
• “Шероз қалъа” , “Добуссия”, Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилинади;
• археологик ёдгорликлар ҳудудида “очиқ осмон остидаги” музейлар ташкил қилинади ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми давомида (март-ноябрь) “Регистон” комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 00:00 гача ишлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь