Турин университети талабасини уриб, ўлдириб қўйган йигитга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ўтган йилнинг 25 ноябрь куни Тошкентдаги Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси бир мушт туширилиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши бўйича йигитга ҳукм ўқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи йигит Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълумоту учун, воқеа 2021 йил 25 ноябрь куни соат 12:30 ларда Турин политехника униврситетининг ҳовлисида юз берган. Ууниверситет дарвозасининг ёнида бир неча нафар йигитлар уришган.

Қайд этилишича, тортишув бўлаётган пайтда С.нинг А. ҳамда А.Р. исмли дўстлари воқеа жойига келади. А.Р. (айбдор) атрофдаги ҳаммани айланиб ўтиб, Ш.Р.нинг юзига бир мушт тушириб, йиқитган. Бунинг оқибатида Ш.Р. воқеа жойида вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълуммотига асосан  Ш.Р. ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мия ости пардалари ва тўқималарига қон қуйилиши сабаб бўлган. 

Маълумотларга кўра, айбланувчи А.Р. муқаддам судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

643

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг