Турин талабасининг ўлими тафсилотлари маълум қилинди
Жамият
−
01 Декабрь 2021
25099Аввалроқ Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси бир мушт туширилиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
“Tezkor xabarlar” информацион дастурининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса юзасидан Ички ишлар органлари ходимлари тезкор суриштирув ишларини олиб борган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 12:30 ларда Турин политехника униврситетининг ҳовлисида ўзаро келишмовчилиги бўлган С. ва М. қўл бериб кўришиб, ярашган вақтда улар билан бир курсда ўқийдиган С. ярашиб олганлигини сўраган. Бу орада эса жабрланувчи Ш.Р. келиб, С. исмли шахсга арашлашмаслигини айтган.
Қайд этилишича, тортишув бўлаётган пайтда С.нинг А. ҳамда А.Р. исмли дўстлари воқеа жойига келади. А.Р. атрофдаги ҳаммани айланиб ўтиб, Ш.Р.нинг юзига бир мушт тушириб. йиқитган. Бунинг оқибатида Ш.Р. воқеа жойида вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълуммотига асосан Ш.Р. ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мия ости пардалари ва тўқималарига қон қуйилиши сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, айбланувчи А.Р. муқаддам судланган.
LiveБарчаси