18 ёшли фуқаро Турин талабасига бир мушт уриб, ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2021
15698Интернет тармоғида 18 ёшли талабанинг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 25 ноябрь куни тахминан соат 13:00 да Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигитлар учрашишган. Келишмовчилик ортидан 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган. Зарбадан сўнг, Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Хабарга кўра, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь