Тўпалангда нима бўляпти? Тўра Боболов аҳолига мурожаат йўллади (видео)

Жамият

image

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокими Тўра Боболов сув омборидан туриб, видеомурожаат йўллади. 

“Бугун, 22 июнь куни эрталаб соат 8:14 да Сариосиё тумани Тўпаланг сув омборининг Тўпаланг ГЭС қисмида сув тошқини ҳолати юз берган. Сув омбори тўғонига ҳеч қандай талофот, шикаст етмаган. Ҳозирда сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Тўпаланг ГЭСнинг ички қисмида юзага келган кичик носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилади. “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭС эса маромда ишлаб турибди”, дейди ҳоким. 

Унинг сўзларига кўра, ҳудудда тегишли комиссия иш олиб бормоқда. 

“Фуқароларимиздан тушкунликка тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!”, дейди Боболов. 

Аввалроқ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққанини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

903

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг