Тўп Абдуқодирга тегмаганида дарвозабон катта эҳтимол билан зарбани қайтарган бўларди – Меркулов
Спорт
−
10 Февраль 2025 18842 1 дақиқа
“Энергетик-БГУ” собиқ бош мураббийи Алексей Меркулов ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги 1/16 финалида “Лейтон Ориент”га қарши ўйинда (2:1) “Манчестер Сити” дарвозасига киритган биринчи голи ҳақида гапирди.
“Футболдаги омадли тасодифларни ҳеч ким инкор этмайди. Ўша вазиятда Ҳусановнинг ролини кам ёки ортиқча баҳоламаслик керак. Фақат шуни айтаманки, агар тўп Абдуқодирга тегмаганида дарвозабон катта эҳтимол билан зарбани қайтарган бўларди. Шундай қилиб, рикошет голга олиб келди. "Умид қиламанки, бу гол Ҳусановнинг жамоадаги барқарор ўринга чиқиш йўлидаги улушини оширади”, дейди Меркулов.
Маълумот учун, 8 февраль куни бўлиб ўтган Англия кубоги 4-раунди доирасидаги “Лейтон” жамоасига қарши баҳсда “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси 2-таймда майдонга тушиб, 56-дақиқада жамоадаги дебют голини киритди. Аниқроғи, 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп Ҳусановнинг елкасига тегиб, дарвозага йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусановнинг “Лейтон”га қарши ўйини қандай баҳолангани хабар қилинганди.
Live
Барчаси