Туннель тубидан хушхабар: Непалда икки ишчи тирик ҳолда топилди
Олам
−
10:42 1471 2 дақиқа
Непалда жорий йилнинг 26 август куни юз берган музлик қулаши ва сел оқибатида гидроэлектр станцияси туннелида қолиб кетган икки ишчи тўққиз кундан сўнг тирик ҳолда қутқарилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, туннелдан қутқарилган икки ишчи – механик участка устаси Санжай Саҳ ва механик назоратчи Кабир Маҳаржан бўлган.
Улар Тришули дарёсидаги Upper Trishuli 3A гидроэлектр станцияси туннелидан чиқариб олинган.
Маълумотларга кўра, Кабир Маҳаржаннинг қўл ва оёқларини қимирлатиш имконияти йўқ. Санжай Саҳнинг жароҳатлари эса оғир эмас. Икки ишчи Катмандудаги шифохонага олиб кетилмоқда.
Расмийлар ва қутқарувчилар 26 август куни Тришули дарёсининг юқори қисмида музлик қулагани ортидан дарё бўйлаб жойлашган 6 та гидроэлектр лойиҳасига тегишли туннелларда камида 900 киши қолиб кетган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Кабир Маҳаржаннинг акаси Амир Маҳаржан укаси топилгани ҳақида расмий хабар олмаганини, бироқ уни шифохонага бориш учун чақиришганини айтган.
“Янгиликлардан укам топилганини эшитдим. Бутун оиламиз жуда хурсанд“, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непалда вайронкор сел оқибатларини бартараф этиш ва гидроэлектр станциялари туннелларида қолиб кетганларни қидириш ишларида 500 дан ортиқ муҳандисдан иборат WhatsApp гуруҳи қутқарувчиларга реал вақтда техник кўмак бераётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси