Тунис қирғоғида даҳшатли тўқнашувда 60 муҳожир ҳалок бўлди
Олам
−
12 Май 2019
6326Туниснинг жанубий-шарқидаги Сфакс шаҳри портидан 74 километр узоқликда катта қайиқ ҳалокатга учраган. Олтмишга яқин киши, жумладан аксарияти Бангладешда туғилган ноқонуний муҳожирлар тўқнашув оқибатида денгизга чўкиб ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) Қизил ярим ой жамияти Тунис бўлими раҳбари Манди Слимга асосланиб хабар бермоқда.
Аввалроқ Tunis Afrique Presse ахборот агентлиги қайиқда бўлганларнинг 70 нафари ҳалок бўлгани, 16 киши эса қутқарилгани ҳақида хабар берган эди.
Қутқарилган мигрантларнинг айтишича, улар пайшанба куни Ливиянинг Зувара шаҳри портидан бортида 75 киши бўлган катта қайиқда жўнаган. Ҳалокатдан сўнг, ярим тунда улар унча катта бўлмаган резина қайиққа ўтказилган.
“Қутқарилганларнинг фикрича, улар совуқ сувда саккиз соат давомида қолиб кетган ва Тунис балиқчилари уларнинг ҳаётини асраб қолган”, дейилади Тунис ҳарбий денгиз кучлари хабарида.
Тирик қолган 14 нафар киши Бангладеш, Марокаш ва Миср фуқароларидир. Маълум бўлишича, ноқонуний мигрантлар Италияга қараб йўл олган эди. Ҳалокатга учраган қайиқ бортида 51 нафар бангладешлик, 3 нафар мисрлик аёл, бир нечта марокашлик қочқинлар бўлишган.
“Агар балиқчилар бўлмаганида қайиқ ҳалокатидан сўнг ҳеч ким омон қолмасди”, таъкидлаган Манди Слим.
Тунис Республикаси миллий Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбийлар ҳалокат содир бўлган жойдан 3 кишининг жасадини топишган.
Шанба куни Тунис ҳарбий денгиз кучларига тегишли учта кема қидирув операциясини давом эттирган.
LiveБарчаси